Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 0-3 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 0-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-0 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-1 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

“Насаф”нинг собиқ мураббийлари ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -

Қаршининг “Насаф” жамоасига ўтган йиллар хорижлик иккита кучли мутахасис фаолият олиб бордилар. Улар Россиялик Виктор Кумиков ва Украиналик Анотолий Демьяненколардир. Хўш ушбу мутахасисларнинг “Насаф”дан кетгач ишлари қандай бораяпти. Ҳозир шу ҳақда қисқача тўхталишга қарор қилдик.

Виктор Балютович Кумиков. Ушбу мутахасисни воҳалик футбол мухлислари яхши таасуротлар билан эслашади. Айнан шу мутахасис ҳозирги пайтда кўзга кўриниб қолган ўйинчиларни кашф этиб кетди. В.Кумиков  “Насаф”ни тарк этгандан сўнг, мураббий сифатида юқори натижаларни ҳам қўлга киритди.

 

Мутахасис ҳақида умумий маълумотлар:

 

Туғилган санаси: 12 май 1963 йил (49 ёш)
Туғилган жойи: Нальчик шаҳри, Россия
Футболчилик фаолиятидаги амплуаси: дарвозабон
Ўйнаган клублари: “Ротор” (Волгоград) ва “Спартак” (Нальчик) 1981-1987 йиллар

 

Виктор Кумиков 1987 йилдан жароҳати туфайли футболчилик фаолиятини тугатиб, мураббийлик фаолиятини бошлаган. У дастлаб,  ўзининг “Нальчик” жамоасида кейин 1995 йилдан “Автозапчасти”, 2000 -2002 йилар Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрининг “Есиль”, 2003 йил Семиплатинск шаҳрининг “Елимай”, 2003-2004 йиллар “Кайсар” ва яна 2006 йилда ўзининг Нальчик шаҳридаги “Мегафон-Кавказ” жамоасига мураббий бўлиб ишлай бошлайди.

 

2006 йили Бахром Давлатовнинг ташаббуси билан, ушбу мутахасис  Ўзбекистонга яъни Муборакнинг “Машъал” жамоасига ишга таклиф қилинади. Бу ерда 2006-2008 йиллар фаолият олиб борган, “Машъал” ҳам ўз тарихида охирги марта, яъни ана шу мутахасис даврида яхши натижаларни қўлга киритган. 2006 йили-Ўзбекистон Кубоги финалчиси, 2007 йили мамлакат чемпионатининг бронза медали совриндори. Виктор Кумиков  2009 йили Қаршининг “Насаф” жамоаси бош мураббийлигига таклиф этилади. Ушбу мураббий даврида жамоа уч йиллик танаффусдан сўнг, бешинчи бор бронза медалини қўлга киритган. 2010 мавсуми биринчи давраси натижасидан қониқмаган клуб раҳбарияти Виктор Балютовични бош мураббийлик вазифасидан озод этишади.

 

2010 йил биринчи даврадан сўнг “Насаф”ни тарк этгач, ўз фаолиятни Қарағанданинг “Шахтиёр” жамоасида бош мураббий сифатида иш бошлайди. Ўзининг фаолияти давомида айнан шу жамоада энг юқори натижаларни қўлга киритади. Унинг қўл остида “Шахтёр” жамоаси ўз тарихида биринчи марта 2011 йили мамлакат чемпионлигини қўлга киритишади. Мана 2012 йилда ҳам “Шахтёр” иккинчи марта  Қозоғистон чемпионига айланишди. Виктор Кумиков 2011 ва 2012 йиллар Қозоғистоннинг “энг яхши мураббийи”  сифатида тан олинди.

 

Виктор Кумиковдан кейин унинг ўрнини эгаллаган Анотолий Демьяненко ҳақида батафсил тўхталиб ўтиришни лозим топмадик. А.Демьяненконинг футболчилик ва мураббийлик фаолияти тўғрисида кўп маълумотга эгасиз деб ўйлаймиз. Аммо ушбу мураббийнинг ҳозирги Украинадаги мураббийлик фаолияти унчалик юришмаяпти. Украина Премьер-лигасида А.Демьяненко бошқараётган Луцк шаҳрининг “Волынь” жамоаси 18-турдан сўнг 23 очко тўплаб, турнир жадвалининг 7-поғонасини банд этиб туришибди. Ўтган 18-турда А.Демьяненко бошқараётган “Волынь” жамоаси ўз майдонида Одессанинг “Черноморец” жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

Тўғри, Қозоғистон футболи билан Украина футболи ўртасида катта фарқ бор. Украинада кучли клублар фаолият олиб боришади. Аммо Анотолий Демьяненко ҳам кучли мутахасис сифатида эътироф этилади. Афсуски, унинг ҳозирги фаолияти мақтагуйлик даражада эмас.

Кўриниб турибдики, мураббийлик сифатида бари-бир Виктор Балютовичнинг омади анча чопган. Балки Виктор Кумиков қачондир "Насаф"га яна қайтиб келар... ҳа энди айтик қўйдикда

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:01, 04.12.2012.
Ўқилди: 5637 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.