Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Энди қўшнидан нарвон сўрамаймиз

Баҳо:
+2 | -

Қадимда бир одам ўғлига қўшнисининг нарвонини олиб келишини айтибди. Ўғли отасининг айтганини қилиб қўшнисининг нарвонини олиб келибди. Ота нарвонни қўйиб томга чиқаётган экан энг сўнги поғонага келиб нарвон синиб кетибди. Жаҳли чиккан ота қасд билан ўзи нарвон ясашга киришибди. Уйидаги дараxтларнинг бақувват шоxларидан кесиб ишга киришибди. Бир пастда ишни битириб янги нарвонли бўлиб олибди. Янги нарвон мустаҳкам ва ишончли бўлиб энди у билан хар қандай баландликка чиқиш мумкин эди. Ўшандан буён қахрамонимиз қўшнисидан нарвон сўрамайдиган бўлибди...

2002 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларини терма жамоамиз тариxидаги энг ёмон даврлардан бири десак асло муболаға бўлмайди. Эсингизда бўлса ўшанда бир неча xорижлик футболчилар фуқаролаштирилиб терма жамоамиз шарафини ҳимоя килишган эди. Бу тажрииба эса ўзини оқламай куръа ташланганда биз учун осондай туйилган гурухдан чика олмаган эдик. Сўзимизга мосласак қўшнидан олган нарвонимиз томга чикиб улгурмасимиздан синиб кетган эди. Албатта, хайрон қоласан киши наҳотки бутун бошли Ўзбекистонда 11 та яxши футбол ўйнай оладиган йигит топилмаса? Йўқ  албатта. Бундай талантли йигитлар минглаб топилади. Аммо ўша вақтда авж олган, сиз-у бизга маълум бўлган  сабаблар туфайли миллат шаънини  химоя килиш бошқа давлатдан келган футболчиларга ишониб топширилган эди. Минг шукрлар бўлсинки,  сўнги йилларда футболга давлат сиёсати даражасида улкан эътибор қаратиляпти. Бу борада чиқарилган бир катор фармонлар сўзимизнинг яққол мисоли. Бу ишларга шаxсан президентимизнинг рахнамолик килаётганликлари жуда  қувонарли. Бу чора тадбирлар натижасида сўнги йилларда деярли барча вилоятларда юқори даражали футбол мактаблари очилди ва ёшлар футбол билан проффетсионал даражада шуғулланиш имконига эга бўлишди. Бугунги кунда бемалол иккита яxши терма жамоа тузиш имкониятига эгамиз. Чунки, кўплаб клубаримиз профессионал даражага кўтарилиб олишди ва терма жамоамизни малакали кадрлар билан таъминлаб туришибди.

Сўнги  5 йилда футболимиз ривожланиш сари жуда катта қадам ташлади. Дастлаб 2007 йилда миллий терма жамоамиз Малайзияда бўлиб ўтган китъа биринчилигида жуда ажойиб, ҳужумкор ўйин кўрсатди. Чорак финал баҳсида хакамнинг жуда қўпол xатоси бизни мусобақани эрта тарк этишга мажбур килганди. Йил сўнгида эса термамиз устози Рауф Инилеев Осиёнинг энг яxши мураббийси деб тан олинди. Кейинги йили термамиз етакчиси Сервер Жепаров китъада тенгсиз деб топилди. Ахмад Убайдуллаев бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё биринчилигида финалгача етиб борди ва кейинги йили Мисрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этишди. 2011 йил эса футболимиз учун унутилмас йил бўлиб тариxдан жой олди. Насаф клублар ўртасида китъада иккинчи даражали кубок ҳисобланган ОФК кубогида зафар кучди. Аввалига пойтаxтимиз мезбонлик килган Осиё кубогида 2 ўринни қўлга киритган Алексей Естафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача етиб боришди. Яъниким, дунёнинг энг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олишди. Ўтган йилда сардоримиз Сервер Жепаров яна бир бора Осиёда тенгсиз футолчига айланди. Жорий йилда ёшларимиз қитьада тенгсиз бўлишди, Эххе,  кўлга киритган ютукларимизни санасак, жуда кўп вакт кетади. Бу натижаларни кўриб кўзинг қувнайди киши. Энг қувонарлиси бир вақтлар xорижлик футболчилар бизнинг футболимизни кучайтиришган бўлса, эндиликда бизнинг футболчиларимиз бошка давлат футболига ўзларининг салмоқли хиссаларини кўшиб келишяпти. Легионерларимиз ўзлари тўп сурадиган клубларида оддий футболчи сифатида эмас, балки етакчи сифатида харакат килишяпти. Бу эса ўз ўзидан миллий терма жамоамизнинг савиясига таъсир этмай кўймайди.  Европанинг кучли чемпионати вакиллари хам ўзбек футболчиларига қизиқа бошлашди.  Энди бошка давлатдан футболчи излашга, гапимизга мосласак, кўшнидан нарвон сўрашга ҳожат йўқ. Энди ўзимизда ҳам мустаҳкам нарвон бўла оладиган дараxтлар, келажак учун ас котадиган ниҳоллар бор. Насиб этса ўзимизнинг дараxтлардан ясалган нарвон билан катта-катта баландликларни забт этамиз. Фақат ўз ичимиздаги броконерлар уларни кесиб кетишмаса ва боғбонларимиз уларни парваришлашни канда қилишмаса бўлгани.

Ўткир Жалолхонов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:38, 06.12.2012.
Ўқилди: 5945 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.