Чемпионлар лигасининг ушбу мавсуми икки сабабга кўра ўзгача бўлади. Биринчиси: бу ҳозирги форматдаги турнирнинг сўнггисидир. Иккинчидан: 2002/2003 йилги мавсумдан буён биринчи марта унда Лионель Месси ҳам, Криштиану Роналду ҳам бир вақтнинг ўзида қатнашмайди.
2002 йилда Лео ҳали "Барселона" ёшлар жамоасида эди ва Криш ўз фаолиятини "Спортинг"да олиб борарди, кейин эса Чемпионлар лигасининг учинчи саралаш босқичидан нарига ўтмади.
Чемпионлар лигаси - 2002/2003
Ўша мавсумда Италия финали бўлганди: "Ювентус" - "Милан". Учрашув голсиз дуранг билан якунлангани боис, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди, унда миланликлар кучлироқ эди – 3:2.
"Милан" ўша финал йўлини учинчи саралаш босқичидан бошлади ва деярли дарҳол тугатди - меҳмондаги гол қоидаси "Слован"дан ўтишга ёрдам берди (уйда 1:0, меҳмонда 1:2). Биринчи гуруҳ босқичида Карло Анчелотти шогирдлари тўртта ғалабага эришди ва иккита мағлубият аламини тотиб кўрди. "Реал Мадрид", "Боруссия Дортмунд" ва "Локомотив" билан иккинчи гуруҳ босқичи худди шу услубда давом этди: тўртта ғалаба 1:0, иккита мағлубият. Бироқ, бу биринчи ўрин учун етарли эди.
“Милан” “Аякс” билан тўқнаш келган чорак финалда асосий кураш “Сан-Сиро”даги жавоб ўйинида бўлиб ўтди: мезбонлар олдинга чиқиб олишди, иккинчи бўлимда эса меҳмонлар кучайди. Бироқ Дал Томассон барибир якунда миланликларнинг ғалабасини таминлади. “Интер” билан ярим финалда ҳам сценарий такрорланди: биринчи ўйинда голсиз дуранг қайд этилган бўлса, жавоб ўйинида шартли сафарда Андрей Шевченконинг битта голи финалга чиқиш учун етарли бўлди – 1:1.
У “Олд Траффорд”да “Ювентус” дарвозасини ҳам ишғол қилди, бироқ ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди, шундан сўнг ҳар икки жамоа ҳам ёпилди ва пеналтилар сериясигача гол урмасдан туриб, Дида учта зарбани қайтарди – Буффон бор-йўғи иккита сейвга эришди.
Ўша турнирнинг энг яхши тўпурари Руд ван Нистелрой бўлди. "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси икки гуруҳ босқич ва чорак финалда 12 та гол урди.
"Олтин тўп" - 2002 ва 2003 йил
Ўшанда "Олтин тўп" мавсум охирида эмас, йил охирида топширилган. 2002 йил декабрь ойида "Реал Мадрид" ҳужумчиси Роналдо совринни олди. У бошқа бразилиялик Роберто Карлосни 24 очкога ортда қолдирди. Феномен учун бу мукофот унинг фаолиятидаги иккинчиси бўлди.
2003 йилда бу соврин чехиялик Павел Недведга насиб этди. Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлганига қарамай, у Тьерри Анри ва Паоло Малдинини ортда қолдирди.
Чемпионлар 2002/2003
Англияда “Манчестер Юнайтед” март ойи бошида саккиз очко фарқи билан пешқадам бўлган “Арсенал”дан беш очко илгарилаб чемпионликни қўлга киритди. “Ньюкасл” учинчи, “Челси” тўртинчи ўринни эгаллади. Премьер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам мавсумнинг энг яхши тўпурари 25 та гол урган ван Нистелрой бўлди.
Испанияда "Реал" 29-марта чемпион бўлди, атиги икки очколик фарқ билан иккинчи ўринни "Реал Сосьедад" эгаллади. "Депортиво" эса учинчи ўринда эди. Тўртинчи ўринни эса "Сельта" эгаллади. Аммо “Барселона” бор-йўғи олтинчи ўринда эди.
Италияда "Ювентус" 27-марта скудеттони қўлга киритди, "Интер" иккинчи бўлди, "Милан" учинчи бўлди.
Германияда "Бавария" биринчи ўринни эгаллаб, "Штутгарт"ни 16 очкога, "Боруссия Дортмунд"ни эса 17 очкога ортда қолдирди.
Францияда "Лион" тарихида иккинчи марта чемпионликни қўлга киритди. Бу унинг 2008 йилгача давом этган гуллаган даврининг бошланиши эди. Аммо “ПСЖ” ўша мавсумни 11-ўринда якунлади.
Терма жамоалар рейтинги
2003 йил май ойининг охирида дунёнинг энг яхши ўнталиги
қуйидагича кўриниш олди:
Бразилия (жаҳон чемпиони - 2002)
Испания
Франция
Германия
Аргентина
Нидерландия
Англия
Туркия
Мексика
АҚШ.
2023 йил қаҳрамонлари
Килиан Мбаппе 2002/2003 йилги мавсум охирида тўрт ёшда эди. Эрлинг Холанд эса ҳали уч ёшга ҳам тўлмаган эди.