"ПСЖ" ҳимоячиси Преснел Кимпембе "Реал"нинг радарида. Todofichajes хабарига кўра, Мадрид клуби аллақачон 28 ёшли футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда.
Кимпембе тушунадики, Милан Шкриньяр ва Маркиньос бор экан у кўп ўйин вақтини олиши даргумон, шунинг учун унга клубини ўзгартириш варианти қизиқ.
2023/2024 йилги мавсумда Преснел Кимпембе ҳали футбол майдонига тушмаган.
Кимпембенинг "ПСЖ" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Преснел Париж клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.