Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Месси - халқаро ўйинларда энг кўп гол урган футболчи

Баҳо:
+1 | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси халқаро ўйинларда киритган голлари бўйича тўпурарлар рўйхатини эълон қилди. Унда 2012 йилда урилган голлар инобатга олинган.

Мазкур рейтингни ҳам Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби футболчиси Лионел Месси бошқариб турибди. У терма жамоа сафида 12та, "Барселона"нинг халқаро ўйинларида (ЕЧЛ) эса 13та, жами йил давомида 25та гол уришга муваффақ бўлган.

Ундан кейинги ўринни эса бразилиялик Неймар эгаллаб турибди. У терма жамоа сафида 13та гол урган бўлса, "Сантос" таркибид Либертадорес кубогида 8та гол киритган.

Учинчи ўрин Криштиану Роналдуга тегишли. Португалиялик футбол юлдузи асосий голларини "Реал" сафида ЕЧЛ баҳсларида урган - 13та. Терма жамоа сафида 2012 йил давомида урган голлари эса 5тани ташкил қилади.

Кейинги ўринларни Златан Иброҳимович (14/3) ва Радамел Фалькао (5/12) эгаллаб туришибди.

Рейтингнинг тўлик кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 12:39, 11.12.2012.
Ўқилди: 15998 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.