Номи ошкор қилинмаётган халқаро маркетинг компанияси Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ва АҚШнинг «Интер Майами» клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил қилмоқчи.
Мақсад — Криштиану Роналду ва Лионель Месси майдонда яна бир марта тўқнаштириш. Агар клублар бунга рози бўлса, учрашув Хитойда ўтказилиши мумкин. Ўйин қачон ўтказилиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.