Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ чемпионлик жанги учун шартнома имзоланди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.

Боксчилар ўртасида жанг учун шартнома имзолади. Жанг Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақида мамлакатнинг кўнгилочар ишлар бош бошқармаси раиси Турки Алалшиҳ маълум қилди.

“Бу кўпдан бери ҳамма кўришни истаган жанг — ниҳоят икки жаҳон чемпиони рингда учрашади. Бу бокс тарихидаги энг йирик жанг. Биз уни ташкил этишда иштирок этганимиздан фахрланамиз”, — дейди Алалшиҳ.

Хабарга кўра, жанг 2023 йилнинг охири ёки 2024 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Олександр Усик сўнгги жангини август ойида Даниэль Дюбуага қарши ўтказиб, 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.  

Тайсон эса Дерек Чисорани мағлуб этиб, фаолиятидаги 33-ғалабани қўлга киритганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:01, 29.09.2023.
Ўқилди: 2942 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.