"Ланс" ҳимоячиси Кевин Дансо Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
“Бугун биз мухлисларимиз олдида боримизни бердик. Бу қийин ўйин бўлди, "Арсенал" жуда яхши ўйнади ва бизни жуда чуқур ҳимояланишга мажбур қилди, лекин биз ҳимояда қолдик ва диққатимизни жамладик. Яхшиямки, биз бу ўйинда ғалаба қозондик", - дея Дансо сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.