Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Аббос Файзуллаев «Спартак» - ЦСКА учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди (видео)

Баҳо:
+ | -

Аббос Файзуллаев "Спартак" ва "ЦСКА" жамоалари ўртасидаги "Москва дербиси"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Файзуллаев ўйинда катта кўламдаги ишни амалга оширди. Футболчимиз ўз дриблинги ва креатив ҳаракатлари эвазига нафақат ҳужумда доимий хавф туғдирди, балки ўйин охиригача коллектив ҳимояда ҳам қатнашди. Балки шунинг учун ҳам Федотов ўйин охиригача унга дам беришни хоҳламагандир.

Файзуллаевнинг чиройли ҳаракатлари, албатта, таҳсинга лойиқ бўлиб, бизда индивидуал кучли вингерлар доимо етарлича бўлган. Аммо уни бошқалардан ажратиб турадиган жиҳати - бу унинг юқори интеллекти. Буни тушуниш учун футболчимизнинг майдондаги тўпсиз ҳаракатланишига эътибор бериш керак.

Файзуллаев тактик жиҳатдан вингер қилиши керак бўлган ҳамма ишни тўғри қилади:

- тўп жамоасида пайти қанот бўйлаб кенг очилади;

- бўш зоналар яратиш учун инсайд сифатида қанотдан марказга киради;

- қарама-қарши қанотда тўпга рақиб эгалик қилаётганда марказга тушади;

- коллектив прессинг пайти ҳар доим рақиб ўнг қанот ҳимоячисини ёпади.

Кўплаб ҳужумкор футболчиларимиз прессинг қилиши керак бўлган футболчисини аниқ билишмайди ва энг яқин футболчини прессинг қилишади ёки умуман прессингда қатнашишмайди.

Мураббийлар журналист-экспертларимиз сингари фақат гол ва ассист санашмайди. Аббос ўзининг сермаҳсул ҳаракатлари ёки чиройли ўйини учун эмас, балки юқори интеллекти ва меҳнаткашлиги эвазига "ЦСКА" деб номланган механизмнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 06:47, 09.10.2023.
Ўқилди: 16523 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик