Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўзбекистон чемпионати 3-тур учрашувлари старт олди

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур учрашувлари старт олди. 17 декабрь куни тур доирасидаги биринчи кун ўйинлари бўлиб ўтди. Кун қизиқарли ва томошабор ўйинларга бой бўлди ва ҳар бир жамоа керакли натижани қўлга киритиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди.

Куннинг илк ўйинидаёқ кескин кураш кузатилди ва томошабинлар тўққизта голдан иборат учрашувга гувоҳ бўлишди. Ўйиндан аввал чемпионатнинг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланган «Пахтакор» дастлабки тўққиз ўйинда атиги бир очко ишлашга муваффақ бўлган Навоий вилоятининг «Строитель-Зарафшон»ни осонлик билан мағлубиятга учратиши тахмин қилинаётган эди. Бироқ бу борада навоийликларнинг фикри бошқача чиқиб қолди ва улар яна бир бор мағлубиятга учраш ниятида эмасликларини очиқ кўрсатишди. Бироқ, «Строитель-Зарафшон» биринчи бўлиб ҳисобни очганига қарамай, омад барибир пойтахтлик футзалчиларга кулиб боқди. Ўйин 5:4 ҳисобида «Пахтакор» фойдасига ҳал бўлди.

Ягона дуранг натижа «Когон» – «Нафис» ўйинида қайд этилди. Жамоалар ўзаро иккитадан гол алмашиб, ўз ҳисобларига биттадан очко ёзиб қўйишди. Ушбу ўйиндан аввал «Когон» мусобақа жадвалида 8-, «Нафис» эса 9-ўринни эгаллаб турганини ҳисобга олсак, дурангни ҳам салбий натижадан кўра ижобий натижа деб ҳисобласа ҳам бўлади.

Биринчи кун ўйинларининг марказий учрашуви Тошкентнинг «Локомотив» ва Чирчиқнинг «Максам-Чирчиқ» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли баҳс 3:1 ҳисобида темирйўлчилар фойдасига ҳал бўлди. Ғалаба «Локомотив»га мусобақа жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолиш имконини берган бўлса, «Максам-Чирчиқ» 3-ўриндан бир поғона пастлади.

«Гулистон»ни 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратган «Бунёдкор» кучли учликка ёриб кирди. «Ардус» ва «Турон-C» ўртасидаги баҳс эса амалдаги чемпионнинг йирик – 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Қайд этиш жоиз, андижонликлар дарвозасига урилган голлардан бири Дилшод Раҳматов ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб, у жорий чемпионатда урган голлари сонини 27тага етказиб қўйди.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ, 1-БОСҚИЧ, 3-ТУР
17.12.2012, ДУШАНБА
ПАХТАКОР – СТРОИТЕЛЬ-З 5:4 (3:1)
ГОЛЛАР: Алан Аминов (8), Александр Картаузов (20), Денис Акбаров (14, 38) Зуҳриддин Зиёмуҳамедов (36) – Комилов Зайниддин (5), Умиджон Боратов (21, 31), Азизжон Аҳтемов (40).

КОГОН – НАФИС 2:2 (0:0)
ГОЛЛАР: Соҳибжон Набиев (29), Соҳиб Нарзуллаев (31) – Амир Азимов (21, 29).

ГУЛИСТОН – БУНЁДКОР 3:6 (1:2)
ГОЛЛАР: Адҳам Аъзамов (13), Нодир Сайфуллаев (27), Одил Тожибоев (39) – Жалолиддинов Оломиддин (2), Жавлон Искандаров (18), Ғулом Мамажонов (22), Абдулла Бўриев (33), Машраб Одилов (36), Суннат Куралов (40).

АРДУС – ТУРОН-С 5:0 (4:0)
ГОЛЛАР: Жамолиддин Шарипов (5), Шаҳзод Бўриев (11), Дониёр Раззоқов (14), Андрей Шлёма (12), Дилшод Раҳматов (31)

ЛОКОМОТИВ – МАКСАМ-ЧИРЧИҚ 3:1 (1:0)
ГОЛЛАР: Даврон Чориев (1), Нодир Элибоев (29), Фахриддин Самегов (29) – Николай Одушев (25)

Иккинчи кун ўйинлари
18 декабрь, сешанба
10:00 Строитель-З – Локомотив
12:00 Нафис – Ардус
14:00 Максам-Чирчиқ – Гулистон
16:00 Турон-С – Пахтакор
18:00 Бунёдкор – Когон

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 15:52, 18.12.2012.
Ўқилди: 4240 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.