"Ан-Наср"нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду FourFourTwo талқини бўйича яратилган вазиятларда энг яхши натижани қайд этган.
FourFourTwo журнали гол уриш имкониятларидан унумли фойдаланаётган бир қанча футболчилар рўйхатини эълон қилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу кўрсаткич бўйича етакчи Криштиану Роналду ҳисобланади. Иккинчи поғонада "Интер Майами"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси, кучли учликни эса "Манчестер Сити"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд якунлади.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг янги аъзоси Харри Кейн 11-ўринда, "ПСЖ" тўпурари Килиан Мбаппе эса 15-ўриндан жой олди.
Роналду фаолияти давомида 979 та ўйин ўтказиб, 726 та гол урган ва 231 та голли узатмани амалга оширган.