Испания терма жамоаси кетма-кет 3 учрашувда умумий 15:1 ҳисобида зафар қучди.
Пайшанба куни испанлар Евро-2024 саралашида Шотландияни мағлуб этишди (2:0).
Мураббий Луис де ла Фуэнте шогирдлари қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонишди. Бунгача Грузия ва Кипр устидан ғалабалар бўлган.