Англиянинг "Ньюкасл" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали қимор ўйинларига қарамликдан даволанади, дея хабар бермоқда Corriere della Sera нашри.
Манбага кўра, Тонали ўз яқинларига қимор ўйинларига қарамликдан азият чекаётганини ва қарамлик туфайли ҳамма нарсасини йўқотишдан қўрқаётганини самимий тан олган. Яқин келажакда Сандро психотерапевтга ташриф буюришни ва қимор ўйинларига қарамликдан даволаниш курсларини бошлайди.
Аввалроқ Сандро Тонали ҳамда ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло спортга ноқонуний гаровлар қилгани учун Италия терма жамоасидан четлатилганди.