"Барселона" мухлислари учун хушхабар. Каталония клубига яқин бўлган инсайдер Хави Мигель жамоанинг жароҳатланган футболчилари Педри, Роберт Левандовски ва Рафиньянинг тикланиши ҳақида маълумот берди.
Унинг қайд этишича, юқоридаги барча футболчиларнинг тикланиш жараёни кутилганидан тез кетмоқда ва уларнинг "эл-класико"даги иштирок этиш эҳтимоли 90-100 фоизга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, баҳс 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.