Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасида Норвегия устидан қозонилган минимал ғалаба ҳақида гапирди. "Қизил фурия" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Натижаларимиздан мамнунман. Биз яхши ўйнадик ва меҳнатимиз ўз самарасини берди. Бутун жамоани Европа чемпионатига чиққани билан табриклайман. Норвегияни меҳмонда мағлуб этиш осон бўлмади, бу жамоа яхши ўйнайди", - деди Гави Mundo Deportivo билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги учрашувдаги ягона гол Гави томонидан киритилганди. Саралаш турниридаги олти учрашувдан сўнг Испания терма жамоаси 15 очко жамғариб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди.