Испания терма жамоаси қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасидаги Норвегия терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди. "Қизил фурия" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Ҳимояда ихчам ўйнашга ҳаракат қилдик. Эрлинг Холандга тўпни бемалол қабул қилмасликка ҳаракат қилдик. Аъло даражада ўйнаган марказий ҳимоячиларимизни алоҳида таъкидлаш керак", - деди футболчи.
Кечаги муваффақият эвазига Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати йўлланмасини кафолатлади. Саралаш якунланишига икки тур қолганида “қизил фурия” ўз гуруҳида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда.