Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти терма жамоанинг инглизларга қарши бўлажак ўйини ҳақида гапирди.
"Англия билан учрашув италияликлар учун ажойиб тажриба бўлади. Жамоа Лучано Спалетти билан яхши старт олжи, аммо ҳозир уларни муҳим учрашув кутиб турибди. Бу ўйин Италия терма жамоаси ҳозир қай даражада эканлигини кўрсатади", - дея Анчелотти сўзларини келтиради Marca.
17 октябрь, сешанба куни Англия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Европа чемпионати-2024 саралаш баҳси бўлиб ўтади.