Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн жамоа сардори ким бўлиши ҳақида гапирди.
"Нойер қайтган тақдирда ҳам Илкай бизнинг сардоримиз бўлади. Давомийликни сақлаб қолиш ва доимий ўзгаришлардан қочиш жуда муҳимдир. Вазиятдан мамнунман", - дейди мураббий.