Амстердам "Аякс" клуби жуда оғир кунларни бошдан кечирмоқда ва клуб раҳбарияти ўтмишда шон-шуҳрат келтирганларни қайтаришни ўз ичига олган режа ишлаб чиқди. Бироқ, дастлаб Луи ван Гал клубдан бош тортган, энди эса Рафаэл ван дер Ваарт ҳам шундай қилган.
У ўз қарорини оилавий шароит билан изоҳлади. Ҳозир "Аякс" ва "Реал"нинг собиқ футболчиси севгилиси Эставана Полманнинг ватани Руминияда яшайди ва айни дамда уйини тарк этиш истаги йўқ. Демак, "Аякс" раҳбарияти клубни қайта тиклашга ҳаракат қилиш учун бошқа номзодларни излашига тўғри келади.