«Айнтрахт» ярим ҳимоячиси Марио Гётце ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен учун бу Франк Рибери эди. Ўшанда у Криштиану Роналду ва Лионель Месси билан бирга «Олтин тўп»га даъвогарлар учлигидан жой олганди. Рибери энг яхшилардан бири эди», - дея Гётценинг сўзларини келтиради RTL.
Эслатиб ўтамиз, Рибери 2007 йилдан 2019 йилгача «Бавария»да ўйнаган. Ўтган йилнинг октябрь ойида француз футболчилик фаолиятини якунлаб, Италиянинг «Салернитана» клубида маъмурий лавозимга ўтганди.
Мюнхен клуби сафида Рибери барча мусобақаларда 425 та ўйин ўтказиб, 124 та гол урган ва 182 та голли узатмани амалга оширган.