«Барселона» ҳимоячиси Серхи Роберто жароҳат олиб, клуб шифохонасига ётқизилди.
Каталония клуби ҳимоячининг тикланиш шартларига аниқлик киритмаган. Шу билан бирга, испан ОАВ Робертонинг октябрь ойида майдонга тушмаслигини ёзмоқда.
Агар маълумотлар рост бўлса, Серхи Роберто «Барселона»га «Атлетик» (22 октябрь), «Шахтёр» (25 октябрь) ва «Реал» (28 октабр)га қарши ўйинларда ёрдам бермайди.
Серхи Роберто 2023/2024 йилги мавсумда «Барселона» сафида 6 та ўйин ўтказди. Уларда ҳимоячи битта гол урди.