Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

Мураббий: «Гюлернинг салоҳияти Мессиникидан юқори»

Баҳо:
+ | -

"Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг болаликдаги мураббийи Эрол Токгёзлер ўз шогирди ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Арданинг кумири Алекс де Соуза эди. Шунинг учун у ҳамиша 10-рақамда ўйнашни истарди. У футбол ҳақида суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун ўйлайди.

У мактабда ўқиаётганида — 13 ёш пайтида Арда билан танишганман. У «Генчлербирлиги»га келган пайтда унинг жисмоний тарбия ўқитувчиси ва мураббийи бўлганман. Гюлер билан аввалроқ ишлаган ҳамкасбларимдан бири менга унинг ноёб иқтидор эгаси эканини айтганди. Арданинг салоҳияти Мессиникидан юқори.

Биз илк марта кўришганимизда унинг бўйи 155 см.дан паст эди, аммо юқори техникага эга эди. У тўп билан оёқда исталган ишни қила олади. Унинг ноёб иқтидори сезилиб турарди. Бу ёшда шундай иқтидорга эга футболчини шу пайтгача кўрмаганман. Арда Испанияда ўйинларда иштирок эта бошласа, унинг техникасига барча гувоҳ бўлади.

Майдоннинг қайси жойида бўлишидан қатъи назар унда ҳар бир вазият учун икки, уч, тўрт ёки бешта турлича режаси бўлиши мумкин. У ақл билан ҳаракат қилади. Ҳимоячилар уни қандай қилиб тўхтатиш мумкинлигини билишмасди.

У ўзи ўйлаган барча ишни қила олади. Ундан нима кутиш мумкинлигини эса олдиндан айтиб бўлмайди. Дриблинг, зарбалар... Ақл бовар қилмайди», — деди Токгёзлер.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:58, 20.10.2023.
Ўқилди: 3968 марта.
Фикрлар: 79 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz