«Барселона» ва «Реал Мадрид» Ла Лига турнир жадвалида атиги бир очко фарқ билан ажралиб туришибди.
Хосе Феликс Диаснинг хабарига кўра, «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди билан «эл-класико»га тайёргарлик кўрмоқда.
Анчелотти бу мавсумда Фран Гарсиянинг танловини энг кўп афзал кўрди ва унга «Реал Мадрид»нинг лигадаги ўнта ўйинидан олтитасида асосий таркибда имкон берди, аммо шуни таъкидлаш керакки, француз бир мунча вақт жароҳат олган.
Бундан ташқари, у чап қанот ҳимоячиси учун Эдуардо Камавингани жамоанинг энг йирик ўйинларида, шу жумладан «Наполи» ва «Жирона»га қарши тўқнашувларда ишлатди.
Унинг жамоанинг энг катта ўйини учун Мендини бу позицияда афзал кўриши қизиқ воқелик. Шунга қарамай, бу Анчелоттининг «Барса»га қарши ўйинда ҳимоявий элемент муҳим бўлишига ишора қилади.