Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

ПФЛ ва ЎФФ «Бунёдкор»ни тақдирлади

Баҳо:
+ | -

Кеча пойтахтимизнинг «Яккасарой» ресторанида «Бунёдкор» футбол клубини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Ортда қолаётган 2012 йилги футбол мавсуми «Бунёдкор» футбол клуби тарихида ўчмас из қолдирган ҳолда ёдда қолади. Боиси «қалдирғочлар» чемпионатда кумуш медалларга эга чиқишган бўлса, Ўзбекистон кубоги баҳсларида ғолибликни қўлга киритишди. Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси турнирида илк бор футболи анчайин ривож топган Шарқий минтақада иштирок этишига қарамасдан ярим финалга қадар етиб бордилар. Ушбу муваффақиятли мавсумни муносиб нишонлаш мақсадида жамоа аъзолари, клуб раҳбарияти, ҳомийлар, ҳамкорлар ва «Бунёдкор» ФКга бефарқ бўлмаган яқин инсонлар бир дастурхон атрофида жамул-жам бўлишган ҳолда «қалдирғочлар»ни тақдирлаш маросимида иштирок этишди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометов ҳамда «Бунёдкор» ФК президенти Тўлаган Жўраев футболчиларга кумуш медаллар, дипломлар ва Ўзбекистон кубогини топширишди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ОАЖ раҳбари Шокир Файзуллаевнинг жамоа аъзолари томон битилган табрик мактуби ҳам ўқиб эшиттирилди ҳамда «Бунёдкор» ФКга замонавий янги автобус совға қилинди.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 18:23, 27.12.2012.
Ўқилди: 3869 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.