Кириш Регистрация

Суперлига. «Бунёдкор» «Нефтчи»га қарши ўйинда сўнгги сонияларда гол уриб, ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-турида “Бунёдкор” 28 октябрь, шанба куни “Нефтчи”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Диёр Туропов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда фарғоналиклар бир киши кам бўлиб ўйнади. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимда Жасурбек Ҳакимов ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Зоир Жўрабоев мувозанатни тиклади. 81-дақиқада "Бунёдкор" футболчиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов ҳам қизил карточка олди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Умидбек Султонов “Бунёдкор”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Шу тариқа “Бунёдкор” 31 очко билан 8-ўринда бормоқда. “Нефтчи” эса 38 очко билан 5-ўриндан жой олди.

Суперлига, 23-тур
28-октябрь, шанба
“Бунёдкор” – “Нефтчи” 2:1
Голлар: 1:0 — 54 Жасурбек Ҳакимов, 1:1 — 58 Зоир Жўрабоев, 2:1 — 90+8 Умидбек Султонов.
“Бунёдкор”: 71. Сарвар Каримов, 2. Алексей Носко, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов (45. Фарҳод Ўткиров, 77), 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (19. Билол Туплиев, 46), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10. Расул Йўлдошев (99. Умидбек Султонов, 85), 11. Игор Иванович (22. Усмонали Исмоналиев, 77), 15. Жасурбек Ҳакимов, 29. Музаффар Олимжонов, 30. Велингтон Таира.
“Нефтчи”: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 19. Мирзоҳид Ғофуров (13. Лутфулла Тўраев, 75), 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 22. Гиоргий Никабадзе (9. Улуғбек Ҳошимов, 62), 23. Диёржон Туропов, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 28. Фозил Мусаев (70. Аббосжон Ғуломов, 46), 77. Билолхон Тошмирзаев.
Огоҳлантиришлар: Игор Иванович (7), Анваржон Ғофуров (20), Авазбек Ўлмасалиев (32), Маҳмуд Маҳамаджонов (45+4), Умар Адҳамзода (47), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (62), Жасур Ҳакимов (79), Усмонали Исмоналиев (81).
Четлатишлар: Диёржон Туропов (27), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (81).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:25, 28.10.2023.
Ўқилди: 1692 марта.
Фикрлар: 55 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик