Хави "Реал"га қарши ўйинда "Барселона" устунлик қилганини таъкидлади.
Каталония клуби Ла Лига ўйинида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Менинг фикримча, биз 60 дақиқа устунлик қилдик. Лекин бу футбол.
Жамоамизга гол уриш учун беш-олтита имконият керак. "Реал Мадрид"да иккита гол уриш учун учта имконият бўлди.
Шунинг учун бизда самарадорлик етишмади. Тўғрисини айтсам, агар кимдир бу ўйинда ғалаба қозониши керак бўлса, бу биз бўлардик.
Гавининг ҳимоядаги вазифалари тўп ютиш эди. Улар бизнинг дарвозамизга тез-тез зарба беришмади. Беллингем иккита вазиятдан унумли фойдаланди. Ўйлайманки, жамоамиз яхши ўйин кўрсатди.
“Реал” дурангдан хурсанд бўлди, деган туйғу бор эди. Ҳамма нарса мана шу натижа томон кетаётгандек туюлганида, гол билан бу бахтсиз ҳодиса юз берди.
Жуда ёмон натижа, лекин биз ўйинда олдинга қадам ташладик", - деди “Барселона” бош мураббийи Хави.