Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жаноб Блаттерга очиқ хат

Баҳо:
+-2 | -

Муҳтарам жаноб Блаттер!
Ҳозирги кунда футбол - дунё спортида биринчи рақамли ўйин эканига ҳеч ким шубҳа қилмайди. ФИФА эса энг кўп аъзо мамлакатга эга йирик ташкилотлардан биридир. Ҳеч бир спорт мусобақаси ФИФА бошчилигида ўтказиладиган жахон чемпионати билан тенглаша олмайди. Ўз навбатида футбол ўйини – ер куррамиздаги энг оммабоп спорт ўйинидир.

Футбол ўйинининг маълум бир қоидалар доирасида тартибга солинганига юз йилдан ошди. Бу ўйинда асосий мақсад – рақиб дарвозасига иложи борича кўпроқ тўп киритиш – гол уриш эканини биламиз. Гол – футбол ўйинининг мақсади, тузидир.

Бироқ сўнгги пайтларда футбол ўйинларида маҳсулдорлик жуда пасайиб кетганини кузатишимиз мумкин. Бу ўйинда энг кўп учрайдиган ҳисоблар – 1:0, 2:1 ва ҳатто 0:0 экани ҳеч кимга сир эмас. Яъни, камида 90 дақиқа давом этадиган ўйинда мухлислар битта ва ҳатто умуман гол кўрмасдан қолишлари мумкин. Бу кўрсаткич бўйича футбол – тўп билан ўйналадиган бошқа спорт турларидан, масалан баскетбол, волейбол, гандбол ва ҳатто регбидан анча орқада эканига гувоҳ бўламиз.

Футбол бўйича ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган жахон чемпионатлари мисолида ўртача маҳсулдорликни таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги натижаларни олишимиз мумкин:
1994 йилги АҚШ да ўтказилган жахон чемпионатида ўртача маҳсулдорлик, бир ўйинга - 2,71 гол.
1998 йил, Франция - 2,67 гол.
2002 йил, Жанубий Корея ва Япония - 2,56 гол,
2006 йил, Германия - 2,3 гол. 
2010 йил, Жанубий Африка - 2,27 гол.
Демак, ўртача маҳсулдорлик йилдан-йилга, чемпионатдан-чемпионатга қадар камайиб бораётганини кўришимиз мумкин. Ўз ўрнида айтиш лозимки, 1954 йили ўртача маҳсулдорлик - 5,2 гол, 1938 йили 4,66 гол ва 1934 йили - 4,18 голни ташкил қилган.

Юқорида санаб ўтилган спорт турлари аллақачон, қоидаларга киритилган турли ўзгаришлар орқали ўз жозибасини сақлаб қола билишди. Аммо футбол, энг консерватив спорт турларидан бири бўлиб қолмоқда. Футбол қоидаларига сўнгги 100 йил ичида камдан-кам ўзгариш киритилган.

1990 йили Италияда бўлиб ўтган жахон чемпионатида ўртача маҳсулдорлик 2,21 голни ташкил қилганидан сўнг, ФИФА ўйинга бир қатор ўзгаришларни, жумладан, футболчи ўз дарвозабонига оёғи билан тўп оширганда, дарвозабон уни қўлга олишини таъқиқлаш қоидасини киритган эди. Бироқ вақт ўтиб, футболчилар бу қоидани маҳорат ила ўзлаштириб олишди ва ҳозирги кунда ўз дарвозабонига оширилган тўпдан кейин жуда камдан-кам ҳолларда дарвозани ишғол этилганини кўришимиз мумкин.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, футболдаги голлар сонини кўпайтириш, уни мухлислар учун жозибасини ошириш мақсадида бу ўйинга инқилобий ўзгаришларни жорий қилиш вақти келди деб ҳисоблайман. Бу борада эса қуйидаги ўз таклифларимни ҳавола этаман.

1. Дарвозанинг ўлчамларига ўзгартириш киритиш.
Ҳозирги кунда дарвоза ҳужумчиларга торлик қилиб олди. Футболда бўйи узун дарвозабонлар пайдо бўлишди. Сўнгги Евро-2012 иштирокчиларининг дарвозабонлари бўйига назар солайлик: Петр Чех – бўйи 198 см, Мануэль Нойер – 193 см, Жо Ҳарт – 191 см (!). Уларга гол уришнинг ўзи бўлмайди. Менимча, дарвозанинг энини камида 1 метрга, баландлигини эса ярим метрга узайтириш керак. Бунда, бугунги кунда деярли ҳар бир ўйинда учраётган, тўпни тўсин ва устунларга тегиши гол билан якунланади, маҳсулдорлик ошади. Албатта бу ўзгариш катта ҳаражатларни талаб қилмайди.

2. Жарима майдони ўлчамларини ўзгартириш.
Жарима майдони ўлчамларини ошириш – пенальти белгилаш имкониятларини оширади, натижада ҳимоячиларга қийин бўлади, улар ўз дарвозалари яқинида қоидабузарликларни камроқ амалга оширишга ҳаракат қиладилар, бу эса ўз навбатида хавфли вазиятлар ва голлар сонини оширади. Менга қолса, жарима майдонининг ўлчами энига тўлиқ узайтирилса, яъни майдоннинг ён чизиғигача узайтирилса яхши бўларди. Бунда ҳатто бурчак тўпи тепиладиган нуқталар яқинидаги  қоидабузарликлар ҳам пенальтига олиб келарди. Жарима майдони ўлчамларини узайтириш қўшимча маблағни талаб қилмайди, фақат чизиқлар бошқатдан чизилади холос.

3. Тўпни дарвозабонга оширишни таъқиқлаш.
Ҳозирги кунда тўп ўз дарвозабонига оёғи билан оширилса, дарвозабон уни қўлига олиши мумкин эмас. Лекин бош ёки гавдаси билан оширганда, шунингдек, аутдан ташлаб берганда ҳам қўлига олиши мумкин.  Менимча, бундан кейин ҳар қандай вазиятда тўпни дарвозабонга оширганда, уни қўли билан ушлашини таъқиқлаш лозим. Ҳатто бехосдан ўз дарвозаси томон зарба берганда ҳам буни таъқиқлаш керак. Бу ўзгариш ўйиндаги кескинликни ошириб, голлар сонини кўпайтиради.

4. Жонли девор.
Жарима тўпи белгиланган пайтда жонли девор тўп тепиладиган нуқтадан 9 метр 15 см узоқликда туришини биламиз. Лекин мана шу масофани 11 метрга узайтириш лозим. Бу эса ҳужумчиларга қўшимча имконият, голлар сонини оширишга ёрдам беради.

Ишонинг, бу ўзгаришлар футболнинг жозибасини, ҳужумчиларнинг сермаҳсуллиги оширади, голлар кўпаяди, мухлисларнинг бу ўйинга қизиқиши ҳам ортади.

Жаноб Блаттер, ФИФА ташкилотининг тегишли қўмиталари бу таклифларимни кўриб чиқади деган умиддаман. Зеро футболга инқилобий ўзгаришлар киритиш даври етиб келди.

Сўнгсўз ўрнида: Маълумки, очиқ хат оммага эълон қилиниши ва унинг мазмуни билан барча танишиши мумкин. Ушбу хатнинг бир нусхаси ФИФА қароргохига жўнатилди.

Тараллабедод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:38, 28.12.2012.
Ўқилди: 14064 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.