"Бавария" қишки трансфер ойнасида ҳимоячи Йосип Станишични "Байер"даги ижара муддатини тугатмоқчи. Бироқ, Sky Germany хабарига кўра, бу вариант даргумон ва Мюнхен гигантлари бу ҳақда хабардор қилинган. Леверкузенликлар Хорватия терма жамоасининг 23 ёшли футболчисининг ўйинидан мамнун ва мавсум ўртасида у билан хайрлашмоқчи эмас.
2023/2024 йилги мавсумда Йосип Станишич “Байер” таркибида еттита ўйин ўтказди. Ҳимоячи самарали ҳаракатлар қайд этмади.
“Байер” Германия чемпионатида 9 турдан кейин пешқадам (25 очко). "Бавария" ҳозирда иккинчи ўринда (23 очко).