"Ливерпуль" қишда ярим ҳимоячи харид қилишига ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Флуминенсе" футболчиси Андре мерсисайдликлар радарига тушган.
Юрген Клопп у орқали майдон марказини мустаҳкамлашни ният қилган. 22 ёшли ярим ҳимоячи учун ҳали таклиф юборилгани йўқ. Андре учун "Челси" қизиқиш билдирган эди.