Кириш Регистрация

Испания солиқ хизмати Роналду ва Жоржинага тегишли клиникани текширувдан ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг қаллиғи Жоржина Родригесга тегишли Испаниядаги клиника солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбланмоқда.

Испания солиқ хизмати "Insparya Hair Medical Clinic" клиникалар тармоғига нисбатан иш очди. Маълумотларга қараганда, клиники 2019-2021 йилларда камида 218 нафар мижозга қўшимча қиймат солиғини кўрсатмаган ҳолда чек берган.

Испания қонунчилигига кўра, соч экиш хизмати тиббий хизмат сифатида малакаланган ва у ҚҚСга тортилмайди. Аммо солиқ инспекцияси соч экишни косметика хизмати дея билади ва шунинг учун Роналду ва Жоржинага тегишли клиникани 21 % миқдорида солиқ тўлаши керак дея ҳисобламоқда.

"Insparya Hair Medical Clinic" эса солиқ қонунчилигига тўла риоя этишини маълум қилди ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва тегишли мутахассисларнинг хулосасини тақдим этган ҳолда соч тўкилиши эстетис камчилик эмас, айнан тиббий касаллик эканини исботлашга уринди.

Маълумотларга қараганда, клиникида соч экиш билан боғлиқ операция нархи 4500-8750 евро атрофида.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:29, 03.11.2023.
Ўқилди: 3211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.