"Челси" ҳимоячиси Рис Жеймс Англияни тарк этиб, Испания Ла Лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Унга "Реал" қизиқиш билдирмоқда.
DeadlineDayLive нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ўнг қанот ҳимоячи сотиб олмоқчи. "Кўклар", ўз навбатида, жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири билан хайрлашишни хоҳламайдилар.
Жорий мавсумда 23 ёшли ҳимоячи АПЛнинг учта учрашувида иштирок этди. Ҳозирда у жароҳатидан тузалмоқда.
Жеймснинг "кўклар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.