Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: «Суперлигани қурбон қилганимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Нефтчи» (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Лима ўз вазиятини голга айлантирганида натижа биз учун яхши бўларди.

Чемпионлик учун курашаётган икки жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ўйлашимча, кураш ҳали давом этади. Бугун футболчилардаги толиқиш ўз сўзини айтди. Мезбонлар бизга қараганда енгилроқ ҳаракат қилди.

Шу сабабли, биринчи таймда ҳам, иккинчисида ҳам ҳимояланишга мажбур бўлдик. Аслида бугунги режамиз ҳам шундай эди. Кўпроқ ҳимояланиб, қарши ҳужумларга эътибор қаратган эдик. Буни биринчи бўлимда амалга оширдик, аммо иккинчисида чарчоқ кузатилди.

Биз Суперлигани қурбон қилганимиз йўқ. Натижа ҳам биз учун ёмон бўлмади. Тақвимимиз жуда ҳам зич. Чарчоқ сабабли, натижани биринчи ўринга қўйиб, тежамкор ўйинга интиляпмиз. Ҳозирги ҳолатимизда кучли босим, юқори темпда ҳаракат қила олмаймиз», – деди Бердиев.

Киритилди: 21:36, 03.11.2023.
Ўқилди: 2106 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9044]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4626]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4564]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4193]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4074]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3269]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3003]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2903]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2665]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2409]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик