Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Локомотив» янги йил билан табриклайди

Баҳо:
+1 | -

Кўнгилларни сурурга тўлдириб юртимизга Янги 2013 йил ҳам кириб келмоқда. Яна саноқли соатлардан кейин тарих саҳифаларига битилажак 2012 йил барчамиз учун унутилмас онларни тақдим этди.

Айниқса, "Локомотив" клуби тарихида бу йил ўчмас из қолдирмоқда. Зеро, жорий йилда ўзининг 10 йиллик тўйини нишонлаган темирйўлчилар тўйга муносиб тўёна ҳозирлашди. Жамоа ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионати совриндорлари сафидан жой олди. Бу "Локомотив"га халқаро майдонлар сари йўл очди. Янги 2013 йилда жамоамиз Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу шубҳасиз жамоамиз учун юксак шараф саналади. Шу билан бирга бу "Локомотив"га катта масъулият юклайди. Темирйўлчилар янги мавсумда ҳам ўзининг адоқсиз ғалабалари билан жамоа мухлисларини қувонтиришига ишониб қоламиз. Зеро, бунинг учун жамоада барча шароитлар етарли. Шундай экан, Йил давомида биз билан бирга бўлинг ва биз сизни ўз ғалабаларимиз ила қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

Янги йил барчанинг хонадонига қут-барака олиб келсин. "Обод турмуш" йилида турмушимиз янада Обод бўлишини, терма жамоаларимиз ва етакчи клубларимиз эса халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини янада юксакларга кўтаришини тилаб қоламиз. Янги йилингиз муборак бўлсин!

"Локомотив"футбол клуби маъмурияти

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:14, 31.12.2012.
Ўқилди: 4173 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3203]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2083]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1810]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1801]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1721]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1507]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1477]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1422]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1416]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1321]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик