«ПСЖ» марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр Маркиньос унга янги муҳитга қандай қилиб ўрнашиб олишига ёрдам берганини айтди.
Словакиялик футболчи шу йилнинг ёзида парижликлар сафига келиб қўшилганди. Аввалроқ футболчи «Интер» клубида тўп тепган ва ўз муддати тугаган шартномасини узайтиришдан бош тортиб, эркин агент сифатида Париж жамоаси сафига келиб қўшилганди.
«Менга Маркиньос билан бир жамоада ўйнаш жуда ёқади. Энг муҳими, «ПСЖ»нинг ғалаба қозониши, майдонда ким борлиги эмас, лекин мен биринчи кунданоқ Марки билан ажойиб алоқа ўрнатишга муваффақ бўлдим.
Мен келганимда француз тилини билмасдим, лекин у итальянча гапиряпти. У менга янги жойга мослашишда катта ёрдам берди», деди Шкриньяр «Милан» билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.