Антуан Гризманн "Атлетико"нинг энг яхши тўпурари бўлишга яқинлашмоқда.
"Атлетико Мадрид" форварди "Селтик"га қарши ўйинда (6:0) дубль қайд этди.
Ҳозир унинг ҳисобида жорий Чемпионлар лигасида 4 та гол бор.
Луис Арагонеснинг "Атлетико Мадрид" тўпурарлик рекордини ортда қолдириш учун Гризманн 8 марта гол уриши керак. Франциялик футболчи ҳисобида ҳозирда 165 та гол бор.