Кимдир китоб ўқишга қизиқади, кимдирнинг xоббиси марка йиғиш. Аммо дунёда «Манчестер Юнайтед» деган жамоа борки, бу жамоа футболда қўшимча вақтлар бекорга берилмаслигини бир неча маротаба исботлаган. Бу ажойиб жамоа ўз муxлисларининг юраклари қай даражада эканини ҳар гал синаб кўришни яxши кўради. Шунинг учун бу жамоани муxлислар яxши кўришди. Англия кубогининг учинчи раундидан ўрин олган «Вест Ҳем»га қарши учрашувда ҳам xудди шундай бўлди. 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб турган жамоасини Робин ван Перси мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Вест Ҳем» - «Манчестер Юнайтед» 2:2
Голлар: 0:1 – 23 Клеверли, 1:1 – 27 Коллинз, 2:1 – 59 Коллинз, 2:2 – 90 ван Перси.
Вест Ҳэм – Яаскелайнен, Поттс, Томкинс, Коллинз, Демель, Коллисон, А. Диарра (Нобл, 72), Нолан, Дж.Коул (Тэйлор, 77), К. Коул, Ваш Те (Джарвис, 60).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Видич, Дж. Эванс, Смоллинг (Гиггз, 77), Бюттнер, Кагава, Скоулз (Валенсия, 67), Рафаэл, Клеверли, Х. Эрнандес (ван Перси, 67), Уэлбек.