2023 йилнинг 10 ноябрь куни Индонезияда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Каталониянинг Sport газетаси ушбу турнирда порлайдиган энг иқтидорли йигитларни танлаб олди.
Эстевао Виллиан (Бразилия)
Унга аллақачон «Мессиньо» лақабини беришган, чунки унда «Барселона»нинг собиқ футболчисини эслатувчи фазилатлар мавжуд. Эстевао чапақай ва юқори даражадаги талантга эга. «Палмейрас» ажойиб футболчиларни етиштиришга одатланган. Эстевао нозик техникасидан ташқари тезлиги билан ҳам ажралиб туради, бу фазилат унинг рақибларини осонликча мағлуб этиш имконини беради.
Унинг агентига кўра, Эстевао «Барселона» скаутлари томонидан диққат билан кузатилмоқда.
Клаудио Эчеверри (Аргентина)
У Аргентина термасининг асосий марваридидир. Унинг фамилияси афсонавий боливиялик ҳужумчи «Иблис» Этхеберри билан ўхшашлиги учун унга «иблис» лақабини беришган. Клаудио аллақачон «Ривера»нинг асосий жамоасида ўйнаган ва сўнгги Жанубий Америка U-17 чемпионатида бешта гол уриб, учта голли узатмани амалга оширган ва барчанинг диққат марказида бўлган.
Унинг ўйини табиий дриблинг қобилиятига асосланган бўлиб, кучли ва хавфли зарбалар билан уйғунлашади. Клаудионинг товон пули 25 миллион еврони ташкил қилади.
Ноа Дарвих (Германия)
«Барселона» ярим ҳимоячиси Индонезиядаги ушбу жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси унвони учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Немисда муваффақиятга эришиш учун ҳамма нарса бор. У кучли, тезкор ва чап оёқда ажойиб ўйнайди. У ҳали «Барселона»нинг ёшлар жамоасида порлагани йўқ, аммо Ноанинг яна терма жамоанинг етакчисига айланишига ишонишади.
Дарвих ўзини кўрсатишни мақсад қилган ва бу устунлик қисқа муддатли турнирда ҳам ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Пауло Яго (Испания)
Мадриднинг La Fabrica юлдузи. Ламин Ямал билан бир авлоддан. «Реал Мадрид»да у ҳали «Juvenile B»дан нарига ўтгани йўқ. Яго жуда иқтидорли чап оёқли марказий ярим ҳимоячи, дриблинг ва яхши тўп узатиш қобилиятига эга.
Ўтган мавсумда у «Жувенил B» сафида 12 та гол урди. Унинг Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинлари «Реал»га ўзининг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам бериши мумкин. У Ламин Ямалнинг дўсти ва уларнинг умумий агенти - Хорхе Мендеш ҳисобланади.
Марк Бернал (Испания)
Ла Масияда бу мавсумда у ажойиб характерни кўрсатмоқда. Бир неча ой ичида у «Барселона» ёшлар жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. У чап оёқли ярим ҳимоячи бўлиб, марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳам, ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади. Унинг ақл бовар қилмас антропометрияси (16 ёшида бўйи 190 см) деярли барча дуэлларда ғалаба қозониш имконини беради, ҳужумда эса жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан ажралиб туради.
Марк Гиу (Испания)
«Атлетик Билбао» дарвозасига урган дебют голи уни бир кечада машҳур қилди. Марк классик марказ ҳужумчиси. Жуда кучли ва тезкор, бўш жой топиш қобилиятидан ташқари, у иккинчи қаватда ҳам яхши ишлайди. Гиу Индонезияда бўлиб ўтаётган ушбу жаҳон чемпионатида албатта тўпурарлик учун курашади. У турнирнинг очилиш ўйинида Канадага қарши ўйинда гол ва голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Жастин Обоавводуо (Англия)
«Манчестер Сити»нинг бу вингери марказий ҳужумчи сифатида ҳам ўйнай олади. Гвардиола аллақачон уни кузатиб бормоқда, чунки у ажойиб истеъдод эгаси. Асли нигериялик Жастин «Сити» академиясининг катта юлдузидир. Ўнг қанотда у кўплаб узатмалари билан ажралиб туради. Зарбалардан кўра кўпроқ тўп узатади, лекин имконият берилса, рақиб дарвозабони учун катта муаммо ҳам туғдира олади. Англия U-17 терма жамоасининг ундан умиди катта.