Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Яна «Ашхобод» стадиони ҳақида

Баҳо:
+ | -1

Туркманистон билан ўйин стадиони ўзгармайдиган бўлди.

Кеча Туркманистондаги танишим билан гаплашиб қолган эдим. Айтишича, "Пахтакор" келиб кетганидан сўнг ОФКдан текширувчилар келиб ҳамма жойни андар тўнтар қилиб ташлашган. ОФКдагилар ҳам ҳайрон эмиш қандай қилиб бу стадион қабул қилинганига. Қўшимчасига олдинги ўйинда ишлаган комиссарлар ҳам дакки эшитган эмиш. Ваҳоланки, "Пахтакор" билан ўйиндаги комиссар билан гаплашганимда "олдинги ўйинга ҳам ўзи келганини, майдон ҳақида ОФКга маълумот юборганини" айтган эди. Ҳаттоки телефонини очиб кўрсатган ҳам эди. Ҳамма ҳайрон, қандай қилиб бу стадион қабул қилинган бўлиши мумкин?

Аслида ҳаммаси осон. Катта эҳтимол билан стадионнинг қалбаки сертификатни лицензиялаштириш тизимига юклашган. Уни эса биров текшириб ҳам ўтирмаган бўлса керак. Ва ўша бўйича стадион қабул қилинаверган. Одатда Чемпионлар лигасида янги клуб ўйнаса, ОФКдан инспекция келиб текшириб кетар эди. Бу гал нимага унақа бўлмагани тушунарсиз. 

"ЎФА охиригача талаб қила олмади", деган гапга келадиган бўлсак, "ЎФА эплолмади" дейиш нотўғри бўлса керак. ЎФА бу нарсадан шунчаки кеч хабар топди. "Пахтакор" бориб келгандан сўнг бу ҳақида ёзилди ва ЎФА ишга киришди. ОФК эса вақт кам бўлгани учун стадионни эпақага келтира бўлмаслигини билган. "Копетдағ" стадиони майдони табиий чим бўлса ҳам ўзи жуда эски. Шу сабаблар туфайли алиштиришни имкони бўлмаган бўлса керак.

Гуруҳ босқичига қуръа ташлаганда мен Туркманистонга бориб ҳамма нарсани кўриб келмоқчи эдим. Лекин¸ Туркманистон тараф виза беришдан бош тортган эди. Балки рад беришни сабаби ҳам бекор эмасдир.

Хуллас¸ агар Ўзбекистон шу ерда ўйнаб, бошқа жамоалар табиий чимда ўйнайдиган бўлса, бу ОФК ва ФИФА тарафидан адолатсизлик бўлади.  Сабаби Ўзбекистон терма жамоаси биринчи навбатга майдонга қарши курашади, кейин эса футболчиларга қарши.

Бошқа жамоаларда эса бундай бўлмайди.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 20:48, 15.11.2023.
Ўқилди: 3229 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.