Кириш Регистрация

Манфаатлар тўқнашуви. Эгаси битта бўлган «МЮ» ва «Ницца»нинг еврокубоклардаги тақдири қандай?

Баҳо:
+ | -

«Юнайтед» яқин орада клубнинг 25%ини INEOS эгаси сэр Жим Рэтклиффга сотганини эълон қилади. Бунда янги ҳомийлар спорт сиёсати бўйича бошқарувни қўлга олади. Эски хўжайинлар эса молиявий масалаларда яна ўз мавқеларини сақлаб қолади. Британиялик функционер акцияларнинг чорак қисми учун 1,25 миллиард фунт тўлайди.

Келишув доирасида британиялик миллиардер Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»нинг футбол фаолияти устидан назоратни ўз қўлига олади ва келажакда клубни тўлиқ қўлга олиш эҳтимоли бор.

Бироқ INEOS аллақачон Франция 1-лигасининг «Ницца» ва Швейцария Суперлигасининг «Лозанна» клубига эгалик қилади ва Кот-д'Ивуарнинг «Расинг Клуб Абиджан» клуби билан ҳамкордир.

«Ницца» айни дамда Лига 1да пешқадам «ПСЖ»дан атиги бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга.

Агар Рэтклифф ҳозирги шартномасини якунласа ва ҳар икки жамоа ҳам Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритса, «Ницца» ва «Юнайтед» келаси мавсумда Европада рақобатлаша оладими, деган саволлар туғилади.

УЕФА қоидаларига кўра, агар клуб эгалари иккала жамоа устидан «ҳал қилувчи таъсир»га эга бўлса, клубларни мусобақадан четлатишга асос туғилади.

УЕФА клублар мусобақалари регламентининг 5-моддаси мусобақанинг яхлитлиги ва бир нечта клубларга эгалик ҳуқуқини ифодалайди: қоидалар бир шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бошқариладиган иккита жамоанинг бир мусобақада иштирок этишини тақиқлайди.

2017 йилда УЕФА Red Bull'нинг «Лейпциг» ва «Зальцбург» клублари орасидаги эгалик ҳуқуқини текширди ва молиявий экспертлар уларнинг эгалик гуруҳи икки клубнинг бошқарув тузилмасида ноқонуний ҳаракатлар қилмаганини аниқлади. Шундан сўнг иккала клубга Чемпионлар лигасида иштирок этишга рухсат берилди.

Рэтклиффнинг INEOS компанияси фақатгина «Юнайтед»нинг озчилик улушини сотиб олаётганлиги сабабли, УЕФА қоидалари «Ницца» ва Премьер-лига клубига бир вақтнинг ўзида Чемпионлар лигасида иштирок этишига рухсат беради.

Киритилди: 23:02, 15.11.2023.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.