Клуб сайти талқинига кўра, биринчи марта ҳужумчи Харри Кейн "Бавария"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
30 ёшли футболчи мухлислар овозига кўра октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. У 48 фоиз тўп олиб, Лерой Сане (20 фоиз) ва Свен Ульрайхни (11 фоиз) ортда қолдирди.
Ўтган ой Кейн 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.