"Манчестер Сити" 2020 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келаётган қанот ярим ҳимоячиси Лерой Сане хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Кристиан Фалк берган маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" Сане ва "Бавария" раҳбарияти ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини ҳали узайтиргани йўқ.
Агар Лерой мавсум якунига қадар янги шартнома имзоламаса, ёзда у трансфер бозорида чегирмага эга бўлади. "Манчестер Сити" собиқ футболчисининг жорий мавсумдаги ютуқларидан ҳайратда қолди ва 2024 йилнинг ёзида унинг трансфери учун курашмоқчи.
Жорий мавсумда Сане Бундеслиганинг 11 та учрашувида 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.