Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

“Ҳумо арена” ўзбек боксининг қудратини яна бир бор намойиш этди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда WBC&Lift профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди. “Ҳумо арена” мезбонлик қилган жанглар юртдошларимиз учун чиройли ғалабаларга бой бўлди.

Хусусан, профессионал боксда дебют қилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Абдумалик Халоков 2-раунддаёқ ғалаба қозонди. Шунингдек, бугун ҳамюртларимиздан Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Миразиз Мирзаҳалилов, Суҳроб Қаюмов, Мужбилло Турсунов, қолаверса, кечанинг марказий жангида рингга кўтарилган Баҳодир Жалолов ҳам ўз ҳисобларига навбатдаги ғалабани ёздириб қўйишди. Бугунги барча жанглар ва уларнинг натижалари билан танишинг:

Иккинчи энг енгил вазнда (-55,2): Аветис Налбандьян (Арманистон) - Викаш Даҳия (Ҳиндистон). Очколар ҳисобига кўра Налбандьяннинг ғалабаси

Ярим енгил вазнда (-57,1 кг): Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) - Олександр Егоров (Украина). 2-раундда техник нокаут эвазига Халоковнинг ғалабаси.

Ярим ўрта вазнда (-66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров (Ўзбекистон) - Маоно Алли (Танзания). 2-раундда техник нокаут эвазига Абдуқаҳҳоровнинг ғалабаси.

Энг енгил вазнда (-53,5 кг): Миразиз Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) - Рунқи Жоу (Хитой). Очколар ҳисобига кўра Мирзаҳалиловнинг ғалабаси

Ўрта вазнда (-72,5 кг) WBC Central Asia турнири финали: Анвар Туропов (Ўзбекистон) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон). 2-раунддан сўнг Қаюмовнинг ғалабаси қадй этилди.

Биринчи ўрта вазнда (-69,8 кг) WBC International камари учун: Эрмал Ҳадрибэй (АҚШ) - Карлос Молина (Мексика). 9-раундда техник нокаут эвазига Ҳадрибэйнинг ғалабаси.

Биринчи ярим ўрта вазнда (-63,5 кг) WBC Central Asia камари учун: Мужбилло Турсунов (Ўзбекистон) - Янгченг Жин (Хитой). Очколар ҳисобига кўра Турсуновнинг ғалабаси.

Ўрта вазнда (-72,5 кг) WBC Eliminator жанги (12 раундлик): Мейирим Нурсултанов (Қозоғистон) - Хулио Аламос (Чили). Очколар ҳисобига кўра Нурсултановнинг ғалабаси.

Co main event: Иккинчи ўта енгил вазнда (-52,1 кг) WBC вақтинчалик чемпионлик камари учун: Педро Гуевара (Мексика) - Карлос Куадрас (Мексика). Очколар ҳисобига кўра Куадраснинг ғалабаси.

Марказий жанг: Оғир вазнда 10 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) - Крис Томпсон (ЖАР). Биринчи раундда Жалоловнинг ғалабаси.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 09:29, 18.11.2023.
Ўқилди: 8596 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик