"Байер" бош директори лавозимини эгаллаб турган Фернандо Карро Хаби Алонсонинг "Реал"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Айтиш жоизки, жорий мавсумда Алонсо бошчилигидаги “Байер” ажойиб натижалар кўрсатмоқда – жамоа Германия Бундеслигасида пешқадамлик қилмоқда.
"Хаби Алонсонинг шартномасида озод қилиш банди борми? йўқ. Лекин муносабатларимиз яхши ва биз жиддий клубмиз. Агар у биз билан қолишни хоҳлама, биз уни бунга мажбурламаймиз", - деди Карро.
"Байер" навбатдаги ўйинини 25 ноябрь куни меҳмонда "Вердер"га қарши ўтказади.