Таниқли ярим ҳимоячи Лука Модрич келажаги борасида бир қарорга келди. Transfer News Live порталининг хабар беришича, хорватиялик футболчи келаси ёзда "Реал" билан шартномаси тугагач, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарор қилган.
Лука Модрич сентябрь ойида 38 ёшга тўлди. Хорватиялик футболчи аллақачон "Реал"даги ўн иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда ярим ҳимоячи камроқ ўйин амалиёти олмоқда.
Аввалроқ Саудиянинг бир қанча клублари Лука Модрични ўз сафларида кўришни исташаётгани хабар қилинганди.
Transfermarkt портали мутахассислари Модрични 10 миллион еврога баҳоламоқда.