Перу терма жамоаси бош мураббийи Хуан Рейносо яқин кунларда ўз лавозимини тарк этади, деб хабар беради El Comerico.
Манба берган хабарга кўра, Перу футбол федерацияси 53 ёшли мутахассиснинг агенти билан тахминан 2 миллион АҚШ долларига тенг шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Перу терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш турнирида 2 очко жамғариб, ҳозирда турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.