Бугун, 26 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпиони пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Лас-Вегасдаги "Michelob Ultra Arena"да жанг ўтказди.
12 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади ва IBF камари ўз эгасида қолди. Жанг давом эттирилмаслигига Шоҳжаҳон Эргашевнинг жароҳати сабаб бўлгани айтилмоқда.