"Ньюкасл"га ярим ҳимоячи керак. Хабарларга кўра, "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рувен Невеш "қарғалар" радарига тушган. 26 ёшли футболчи ўтган ёзда 47 миллион фунт эвазига "Вулверхэмптон"дан сотиб олинган эди.
Эдди Хау Невешни тақиққа учраган Сандро Тонали ўрнига олиб келмоқчи. Португалияликка "Арсенал" ҳам даъвогар саналади.