Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади. Муросасиз жанглар якунида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган спортчилар билан танишинг:
Олтин медаль соҳиблари:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Камрон Турғунбоев
-71 кг: Ҳавасбек Абдуллаев
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-86 кг: Самандар Жалолов
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль соҳиблари:
-48 кг: Авазбек Йўлдошев
-51 кг: Муҳаммадқодир Маъмиржонов
-54 кг: Фозилжон Абдумуродов
-57 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Асадбек Ражабов
-63.5 кг: Мужбилло Турсунов
-67 кг: Шавкатжон Болтаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Абдураҳим Жўраев
Анъанага мувофиқ, чемпионат якунида энг яхши ҳакам ва боксчилар аниқлаб олинди. Унга кўра, Осиё ўйинлари совриндори Тўрабек Ҳабибуллаев «Энг яхши эркак боксчи», Фарзона Фозилова «Энг яхши аёл боксчи», Боуржан Жўлдашев эса «Энг яхши ҳакам» деб топилди. Ғолиб ва совриндорларни Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти тақдирлади.