«Бавария» қизиқиш билдираётган бир пайтда «Барселона» ҳимоячи Рональд Араухони жамоада сақлаб қолиш учун барча ишларни ишга солмоқчи.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, каталонияликлар уругвайлик футболчига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
«Кўк-анорранглилар» ҳимоячини дахлсиз бўлиб қолишини истайди. Хабарларга кўра, «Бавария»нинг қизиқиши бош мураббий Томас Тухелнинг футболчига бўлган муҳаббати билан боғлиқ.