"ПСЖ" АПЛдан футболчи олиши ҳақида хабар қилинган эди. Унга кўра, "Челси" ҳимоячиси Тиагу Силва Парижга қайтиши мумкин. Аммо бу хабарлар тўғри эмас. Инсайдер-журналист Жонатан Жонсон Силвани Францияга қайтмаслигини билдирди.
Бразилия терма жамоаси аъзоси 2020 йилда "ПСЖ"дан эркин агент сифатида "Челси"га келганди. 39 ёшли футболчи Англия клуби билан ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритганди.